Молиявий ёрдам кўрсатилади
  • 02 Июль 2014

Молиявий ёрдам кўрсатилади

Еврокомиссия Болгария банк тизимини барқарорлаштириш учун 1,7 миллиард евро миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Гап шундаки, бундан тахминан ўн кунча муқаддам оммавий ахборот воситаларида мазкур мамлакатдаги энг йирик тўртта банкдан бири — “Corpbank” фаолиятида қандайдир муаммо пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Ушбу ҳолат, табиийки, аҳоли ўртасида саросима келтириб чиқарди ва қисқа фурсатда омонатчиларнинг катта миқдордаги пулларни қайтариб олгани кузатилди. Орадан кўп ўтмай худди шундай воқеа ҳудуддаги бошқа молия муассасалари фаолиятида ҳам рўй берди. Вазият мураккаблашишининг олдини олиш мақсадида Болгария ҳукумати зудлик билан Европа Иттифоқига мурожаат қилди.
Мамлакат расмийларининг таъкидлашича, Болгария ишончли банк тизимига эга. Фақат у ёлғон ахборот асосидаги жиноий ҳужум таъсирига дуч келди. Ҳозир ҳаммаси жойида, банклар ҳам одатий тартибда фаолият юритмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn