Шифокорлар тавсиясига зид хулоса
  • 01 Июль 2014

Шифокорлар тавсиясига зид хулоса

Мева ва сабзавот маҳсулотларини истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали, аммо у инсоннинг озишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Бу борада тадқиқот ўтказган Алабама университети (АҚШ) олимлари шундай хулосага келишди. Мазкур илмий иш “American Journal of Clinical Nutrition” журналида чоп этилди.
Шу пайтгача аксарият диетологлар мева ва сабзавотларни икки маҳал ейиш озиш учун энг мақбул йўл, дейишарди. Олимлар ана шу маслаҳат асосида 1200 кишида синов олиб боришди. Уларнинг вазн кўрсаткичлари маълум вақт мобайнида кузатиб борилди. Аммо якунда ҳеч қандай  ҳолат аниқланмаганини билдиришди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn