Суратга тушганга жарима
  • 27 Июнь 2014

Суратга тушганга жарима

Сўнгги вақтларда Нью-Йорк штати аҳолисининг йўлбарслар билан бирга суратга тушиб, уни интернетдаги ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ҳолати сезиларли даражада кўпайган.

Бу вазият штат маъмуриятини ташвишга солмоқда. Маҳаллий амалдорларнинг фикрича, бундай қилғиликлар яхшилик билан тугамайди ва шу боис унинг олдини олишга қаратилган чора қўллаш лозим. Манхэттен қонунчилик мажлиси вакиллари бу борада ташаббус билан чиқишди. Яъни йўлбарс билан суратга тушишни тақиқловчи ҳужжат лойиҳасини таклиф қилишди. Унда қоидани бузган шахс 500 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши кераклиги кўрсатилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, охирги 15 йил ичида Нью-Йорк штатида йўлбарсларнинг қафасдан қочиб чиқиб, одамларга жароҳат етказиши билан боғлиқ еттита нохуш ҳолат қайд этилган.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn