Акцияларини сотишга рози
  • 27 Июнь 2014

Акцияларини сотишга рози

Италиянинг “Alitalia” миллий авиакомпанияси муайян шартлар эвазига ўз акцияларининг 49 фоизини Бирлашган Араб Амирликларининг “Etihad Airways” авиакомпаниясига сотишга рози бўлди, дейилади “Блумберг” ахборот агентлиги хабарида.

Келишилган маблағнинг миқдори ҳақида аниқ маълумот берилганича йўқ. Лекин бир неча кун аввал Италия транспорт вазирлиги “Etihad Airways” дастлабки босқичда қарийб 560 миллион евро ҳажмида маблағ тўлашга ва келгуси тўрт йил ичида яна 690 миллион еврога тенг инвестиция йўналтиришга тайёр эканини билдирганди. Ўз навбатида, БАА компанияси режасига мувофиқ, “Alitalia”даги 12 мингта иш ўрнидан 2200 таси қисқартирилиши керак.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn