Йўлда ўтган вақт
  • 19 Июнь 2014

Йўлда ўтган вақт

Ҳар куни уйингиздан ишхонангизга келгунча қанча вақт сарфлайсиз? Айни шу савол жавобини АҚШнинг Массачусетс технология институти мутахассислари дунё бўйича ўрганишди.

Уларнинг тадқиқоти “PLoS ONE” журналида нашр этилди. Таъкидланишича, бугунги кунда Ер юзи аҳолиси қандай транспортдан фойдаланишидан қатъи назар, ишхонага етиб олгунча ўртача бир соат ёки ундан ҳам кўпроқ вақт сарфлайди. Тўртта йирик мегаполис — Бостон (АҚШ), Абиджан (Кот-д’Ивуар), Лиссабон (Португалия) ва Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳарларидаги ҳолат мисол сифатида келтирилар экан, мазкур ҳудудларда одамлар 50-70 дақиқани йўлда ўтказишлари аниқланган. Энг қизиғи, тош асри бошланган даврда ҳам меҳнаткашлар иш жойларига тахминан бир соатда етиб боришган экан. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn