Смартфонми ёки компьютер?
  • 19 Июнь 2014

Смартфонми ёки компьютер?

Яқин беш йил ичида дунё бўйича смартфонлар энг оммабоп технологияга айланади ва персонал компьютерларга нисбатан олти баравар кўп сотилади.

“IDC” компанияси ана шундай тахминни илгари сураяпти. Масалан, жорий йилда бу каби “ақлли телефон”лар савдоси 15,6 фоиз ошиб, 1,8 миллиард донани ташкил этади. 2018 йилга бориб эса бир йиллик харид қилинган смартфонлар 2,4 миллиард донага етади.
Компания таҳлилчиси Житеш Урбанининг айтишича, ушбу даврда смартфонлар одамлар учун биринчи рақамли технологияга айланади. Персонал компьютерлар эса унча муҳим бўлмаган қурилмалар қаторига кириб қолади.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn