Автомобилларга талаб ортмоқда
  • 19 Июнь 2014

Автомобилларга талаб ортмоқда

Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, май ойида Европа Иттифоқи ҳудудида 1 миллиондан зиёд янги машина сотилган.

Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 4,5 фоиз кўпдир. Йил бошидан буён эса ўсиш кўрсаткичи 6,9 фоизни ташкил қилди. “Кўҳна қитъа” автобозорининг яна ўнглана бошлашида иқтисодий қийинчиликларни секин-аста енгиб ўтаётган давлатларнинг муносиб улуши бор. Масалан, янги автоуловлар савдоси Испанияда 17, Португалияда 37, Грецияда 42 фоизга кўтарилган. Харидорлар эътиборини энг кўп жалб этаётган русум эса Франциянинг “Renault” корпорацияси маҳсулотлари бўлиб турибди.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn