Бандликда ижобий кўрсаткич
  • 18 Июнь 2014

Бандликда ижобий кўрсаткич

Буюк Британия меҳнат бозори жадал суръатлар билан тикланмоқда, дейилади мамлакат миллий статистика хизмати маълумотларида.

Масалан, жорий йилнинг февраль ойидан апрелга қадар 345 минг киши иш билан таъминланган бўлиб, бундай юқори кўрсаткич 1971 йилдан буён биринчи марта қайд этилди. Шундай қилиб, ўз меҳнат жойига эга британияликлар сони 30,5 миллион кишига етди.

Ташкилот яна бир ижобий ҳолатга алоҳида эътибор қаратди. Гап шундаки, иқтисодий инқироз авжига чиққан 2008 йилда аҳоли вакиллари меҳнат биржаларидан анча узоқлашиб, якка тадбиркорлик билан шуғулланишга мажбур бўлишганди. Энди эса кўплаб компаниялар янги ходимларни ишга қабул қилишни бошлади. Ушбу жараёнда айнан ана шу биржаларнинг воситачилиги муҳим ўрин тутади.    

Апрелдаги кўрсаткич бўйича Буюк Британияда ишсизлик даражаси 6,6 фоиз тушди. Евроҳудуд аъзоларида эса бу рақам ўртача 12 фоизга тенг бўлиб турибди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn