Қайта баҳо берилди
  • 18 Июнь 2014

Қайта баҳо берилди

 

 

 

Халқаро валюта жамғармаси АҚШ иқтисодиётининг жорий йилдаги ўсиш ҳолатига оид янги прогнозини маълум қилди.

“Евроньюс” телеканали хабарига кўра, 2014 йилда ушбу мамлакат иқтисодиёти 2 фоизга юксалади. Ваҳолонки, апрель ойидаги таҳлилларда бу борадаги кўрсаткич 2,8 фоиз бўлиши билдирилганди.

Экспертларнинг изоҳлашича, ХВЖ прогнозларининг ўзгарганига бир қанча омиллар сабаб бўлган. Аввало, Океанортида қиш фаслининг ҳаддан зиёд совуқ келиши дастлабки чоракдаги натижаларга сезиларли салбий таъсир кўрсатди. Қолаверса, уй-жой бозоридаги вазият ҳали тўлиғича ўнгланиб кетгани йўқ.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn