Бу ҳақида Оқ уй котби Сара Сандерс маълум қилди. Мулоқот вақти ва жоий кейинроқ келишилади. Ўз навбатида, Корея Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён ҳам журналистларга Дональд Трампнинг Ким Чен Ин билан учрашишга рози бўлгани ҳақида хабар берди. Айни чоғда у Жанубий Корея ва КХДР раҳбарлари учрашуви ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтди.
Маълумот учун, Корея Республикаси делегацияси Оқ уй раҳбариятини КХДР билан сўнгги музокаралар натижалари ҳақида хабардор қилиш учун АҚШга ташриф буюрган. Мулоқотлар чоғида Жанубий Корея вакиллари таъкидладиларки, КХДР Корея ярим оролини ядросизлантиришга эришиш, АҚШ билан музокаралар олиб бориш ва бу пайтда ядро ҳамда ракета синовларини тўхтатиб туришга тайёр.