Табиат инжиқлиги боис уч мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди
Табиат инжиқлиги боис уч мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди Фото: belta.by
  • 09 Март 2018

Табиат инжиқлиги боис уч мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди

АҚШнинг шимоли-шарқидаги штатларида кучли қор бўронлари сабаб уч мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди. 

Айни чоғда қарийб 11,5 мингга яқин парвоз кечиктирилди, дейилади “Белта” ахборот манбаси.

Нью-Йорк, Вермонт, Массачусетс, Коннектикут, Нью-Гэмпшир ва Пенсильвания штатларида ноқулай об-ҳаво шароити, айниқса, кучли сезилаяпти. Биргина Жон-Кеннеди номидаги аэропортнинг ўзида 465 та самолётга учиш учун рухсат берилмаган. Синоптикларнинг ишончи комилки, яқин орада об-ҳавонинг ўзгариши қийин. Боз устига, АҚШнинг шимоли-шарқий ҳудудларида қор қалинлиги 30 сантиметргача етиши кутилаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn