КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари ўртасидаги саммит қачон ўтказилиши маълум бўлди
КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари ўртасидаги саммит қачон ўтказилиши маълум бўлди Фото: Factinteres
  • 07 Март 2018

КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари ўртасидаги саммит қачон ўтказилиши маълум бўлди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги мулоқот жараёнининг имкони мумкин бўлган ривожланишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида “ТАСС” ахборот манбаси хабар берди.

“КХДР билан муҳокамалар чоғида амалга оширса бўладиган прогрессга эришилди. Охирги йилларда илк бор барча манфаатдор томонлар жиддий саъй-ҳаракатларини сафарбар этаяпти”, — деб ёзади Дональд Трамп “Twitter” тармоғидаги шахсий саҳифасида.

Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Ий Ённинг маълум қилишича, КХДР ва Корея Республикаси 2018 йил апрель ойи охирида икки давлат раҳбарлари Ким Чен Ин ва Му Чжэ Ин ўртасида саммит ўтказишга келишиб олган.

Учрашув мамлакатлар чегарасидаги ўзаро хавфсиз жой Пханмунжом пунктида ўтказилади.
Шунингекдек, Пхеньян “АҚШ билан музокаралар пайтида янги ракета учириш ва ядро синовларини ўтказмай туриш”га, Жанубий Кореяга нисбатан ядро ва оддий қуролларни қўлламасликка ҳам ваъда берган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn