Президент ваъдасида турди. Ҳафталик иш соати қисқартирилади
  • 02 Март 2018

Президент ваъдасида турди. Ҳафталик иш соати қисқартирилади

Жанубий Корея парламенти мамлакатда туғилиш даражасини ошириш учун ҳафталик иш соатини қисқартириш учун овоз берди. 

Шу тариқа бундан бўён мамлакат фуқаролари ҳафтасига кўпи билан 52 соат ишлашадиган бўлишди. Солиштириш учун айтиш керак, корейслар ҳозирга қадар ҳафтада 68 соат меҳнат қилишига тўғри келаётган эди. 

Қонунчиликка киритилаётган бу борадаги ўзгартишлар шу йилнинг июль ойидан кучга киради ва даставвал давлат идоралари ҳамда йирик ташкилотлар ишчи-ходимлари учун амал қилади. Кейинроқ эса қолган компанияларда ҳам шундай тартиб жорий этилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, иш вақтини қисқартириш мамлакат раҳбари Мун Жэ Иннинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. Мазкур қарор, ҳукумат аъзолари фикрича, 80-90-йиллардаги иқтисодий ўсиш даврида мамлакатда юзага келган туғилиш сонининг кескин қисқариб кетиши ва бу кўрсаткичнинг тобора камайиб бориши муаммосини бартараф этишга қаратилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn