Наркология марказида ёнғин. Қурбонлар бор
Наркология марказида ёнғин. Қурбонлар бор Фото: belta.by
  • 02 Март 2018

Наркология марказида ёнғин. Қурбонлар бор

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Республика наркология марказида келиб чиққан ёнғин оқибатида 24 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуртураси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшма баёнот берди, деб ёзади “Trend” ахборот манбаси.

Қайд этилишича, фожиадан 34 киши қутулиб қолишга муваффақ бўлган. Уларнинг уч нафари токсикология марказига ётқизилган. Бугун эрталаб содир бўлган ёнғин ўчирилган ва унинг сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn