Сув тошқинлари туфайли аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда
  • 23 Февраль 2018

Сув тошқинлари туфайли аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда

Об-ҳаво ҳароратининг бирдан кўтарилиб кетиши ва сурункали ёғингарчиликлар туфайли Канаданинг Онтарио музофоти сув тошқинлари юз берди.

Оқибатда маҳаллий ҳокимият органлари аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилишини эълон қилди. Табиий офат Лондон, Ватерлоо, Кэмбридж, Данвилл, Чатем-Кинг ва Оранжвилль шаҳарлари ҳудудларини қамраб олган. Қурбон бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Лекин гувоҳларнинг айтишича, ёнида боласи бор аёл киши бошқариб кетаётган автофургон сув оқими остида қолиб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан чиқишга муваффақ бўлган, бола эса қутқарувчилар ва полиция ходимлари томонидан қидирилаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn