Автомобиль бир гуруҳ болаларни уриб юборди
Автомобиль бир гуруҳ болаларни уриб юборди Фото: belta.by
  • 23 Февраль 2018

Автомобиль бир гуруҳ болаларни уриб юборди

Словакияда автомобиль бир гуруҳ болаларни уриб юборган.

Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига асосланиб “Белта” ахборот манбаси хабар берди. Фожиа Попрад шаҳри яқинида рўй берган. Оқибатда 5-12 ёш атрофидаги 12 нафар бола жароҳатланди. Уларнинг икки нафари ўта оғир аҳволда. Енгил автоулов ҳайдовчисига ҳеч нарса қилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг қон таркибидан алкоголь топилмаган. “Ўзи аслида, унинг машинаси бурилишда ағдарилиб кетган ва яқиндан ўтиб кетаётган бир гуруҳ болаларга бориб урилган. Суриштирув ишлари олиб борилаяпти”, — дейди полиция вакили.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn