Перм ўлкасида бирйўла учта масжид очилади
  • 22 Февраль 2018

Перм ўлкасида бирйўла учта масжид очилади

 

Жорий йил баҳорида Россиянинг Пермь ўлкасида бирйўла учта масжиднинг очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси мусулмонлар идораси маълумотларига асосланиб azon.uz хабар берди. 

Масжидлар Нитва ва Пермь шаҳарлари ҳамда Кондратово қишлоғида фойдаланишга топширилади. 

Қайд этилишича, Нитва шаҳрида шу пайтгача ҳеч қачон масжид бўлмаган, шунинг учун ҳам ушбу шаҳарда ва унинг атрофида яшайдиган мусулмонлар учун масжиднинг очилиши тарихий воқеа бўлади. 

Пермь шаҳрида эса охирги юз йилда илк бор масжид қурилди. Кондратово қишлоғидаги масжидда айни пайт безак ишлари бажарилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn