Ҳарбий тўқнашувда россиялик фуқаролар қурбон бўлгани ҳақидаги маълумот расман тасдиқланди
Ҳарбий тўқнашувда россиялик фуқаролар қурбон бўлгани ҳақидаги маълумот расман тасдиқланди Фото: Reuters
  • 21 Февраль 2018

Ҳарбий тўқнашувда россиялик фуқаролар қурбон бўлгани ҳақидаги маълумот расман тасдиқланди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги ҳарбий тўқнашув пайтида Россия ва МДҲга аъзо давлатларнинг бир неча нафар фуқароси яралангани, айримлари ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумотларни расман тасдиқлади.

Бундан олдин “РИА Новости” ахборот агентлиги гап россиялик ва МДҲга аъзо мамлакатларидан чиққан фуқаролар ўлими ҳақида кетаётгани, лекин ТИВ сайтидаги маълумотда эса “ўнлаб яраланганлар” борлиги, қурбонлар йўқлиги ҳақида тўхталиб ўтганди.

Вазирликнинг охирги хабарида эса яқинда бўлиб ўтган ва Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари ҳеч қандай кўринишда иштирок этмаган ҳамда штатдаги техник воситалар қўлланилмаган ҳарбий тўқнашувда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Россия ва МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари борлиги қайд этилган.
“Таъкидлаб ўтилганидек, Сурияда ўз ихтиёри ва турли мақсадлар билан кетган Россия фуқаролари бор. Уларнинг қарорлари қонуний ҳуқуққа эгалиги ва қонунийлигини баҳолаш ташқи ишлар вазирлигининг иши эмас”, — дейилади хабарда.

Илгари ушбу вазирлик Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида беш нафар россиялик қурбон бўлгани ва яраланганлар борлиги ҳақидаги маълумотга эгалигини билдириб ўтганди. Унинг расмий вакили Мария Захарова эса уларнинг ичида ҳарбий хизматчилар йўқлигини айтиб ўтган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Би-би-си”га берган интервьюсида ҳалок бўлган юзлаб россияликлар ҳақида маълумот тарқатишни “урушни спекуляция қилишга уриниш” деб баҳолади ва бу “унчалик тўғри иш эмас”лигини таъкидлаб ўтди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn