АҚШ армияси бугунги кун таҳдидларига қарши тура оладими?
  • 20 Февраль 2018

АҚШ армияси бугунги кун таҳдидларига қарши тура оладими?

Америка Қўшма Штатлари армиясини 2019 йилда модернизация қилиш учун бюджетдан ажратилган маблағ миқдори кўпайтирилади. Лекин шундан кейин ҳам мамлакат қуролли кучлари бугунги кун таҳдидларига қарши тура оладими? Бу жуда қийин кечади, деб ёзади “National Interest” нашри.

АҚШ ҳарбий кучлари глобал миқёсдаги етакчиларга қарши тура олиши учун зарур жанговар тайёргарликни қўллаб-қувватлай олиши зарур. Биринчи навбатда гап Россия ва Хитой ҳақида кетаяпти. Мазкур масалага ечим топиш учун биринчи галда замонавий қурол-яроғ талаб этилади.

Ўз навбатида дунё миқёсидаги яна бир улкан хавф - халқаро терроризмни ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Нашрда қайд этилишича, глобал рақобатчилар Америка армияси янгиланиши қандай кетаётганини диққат билан кузатаяпти. Бинобарин, у бу борадаги суръатларни оширишига тўғри келади.

Бунинг натижасида АҚШ қуролли кучлари учун рақобат бўйича устунликни сақлаб туриш янада қийин кечади ва реал хатар ҳисобланган терроризмга қарши курашишда зарур ресурслар етишмовчилиги кузатилади. 

Нашр фикрича, мазкур масаланинг ечими асосий навбатда армиянинг жанговар тайёргарлиги билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Пентагон томонидан 13 февраль куни тақдим этилган бюджет лойиҳасида Россияни Европада “тийиб туриш”га 2019 молия йилида 6,3 миллиард АҚШ доллари сарфланиши кўзда тутилганди. Умуман, Мудофаа вазирлиги давлат бюджетидан барча харажатлар учун 686 миллиард доллар сўраяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn