Паловдан сўнг навбат бир тонналик бешбармоққами?
Паловдан сўнг навбат бир тонналик бешбармоққами? Фото: liter.kz
  • 20 Февраль 2018

Паловдан сўнг навбат бир тонналик бешбармоққами?

4 март куни Қирғизистоннинг Ала-Тоо майдонида Оқ қалпоқ куни муносабати билан фестивал ташкил этилади. Мазкур тадбирда Гиннес рекордлар китобига кириш мақсадида 1000 килограмм оғирликдаги бешбармоқ тайёрлаш режалаштирилган.

Қирғизларнинг мазкур миллий таомини пиширишда ушбу давлатдаги барча элат вакиллари қатнашади.
“kg.akipress.org”нинг ёзишича, фестивалда, шунингдек, миллий либос кийган икки юз кишилик тантанали намойиш ўтказилади.

Тадбирга мамлакат бош вазири, Жогорку Кенеш спикери, Бишкек шаҳри мэри ҳамда элчилар келиши кутилмоқда.    
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам ошпазларимиз етти тоннадан оғир тош босадиган палов тайёрлаб, Гиннес рекордлар китобидан жой олганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn