Мексикада яна бир кучли зилзила рўй берди
Мексикада яна бир кучли зилзила рўй берди Фото: AFP
  • 19 Февраль 2018

Мексикада яна бир кучли зилзила рўй берди

Мексиканинг Оахака штатида кучланиши 6,0 магнитудали ер силкиниши рўй берди. Мамлакат миллий сейсмология хизмати маълумотларига кўра, зилзила 10 км. чуқурликда вужудга келган.

Айни пайтгача жабрланганлар ва вайроналиклар ҳақида ҳеч қандай хабар. Бироқ Мехико шаҳрининг кўплаб аҳолиси ўз уйларини тарк этгани ҳақида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни ҳам ушбу давлатда 7,2 магнитудали зилзила кузатилган эди. Унинг эпимаркази Пинотеп-Насьонал шаҳридан 11 км. узоқликда бўлгани аниқланган. Ушбу табиий офат инсонлар ҳаётига хавф солмаган бўлса-да, катта моддий зарар етказди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn