НАТО Бош котиби: Россия ядро машғулотларини олиб бораяпти
НАТО Бош котиби: Россия ядро машғулотларини олиб бораяпти Фото: News Front
  • 19 Февраль 2018

НАТО Бош котиби: Россия ядро машғулотларини олиб бораяпти

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Россия ядро машғулотларини олиб бораяпти.

“АҚШнинг аниқлашига кўра, Россия ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича амалдаги шартномага хавф солиб, ўрта масофали янги ракетани яратиш ҳамда синовдан ўтказишга тайёрланаяпти. Москва ўз ядро қуроли мажмуасини модернизация қилиб, ядро синовлари ўтказар экан, Европада янги ядро қуролланиш пойгаси вужудга келиши эҳтимолини пайдо қилмоқда”, — дейди у Германиянинг “Bild” немис нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, сўнгги бор собиқ Иттифоқ ҳудудида ядро қуроли 1988 йил 6 сентябрь куни портлатилганди. Россиянинг янги тарихида ўшандан буён бундай ҳолат кузатилмай келаяпти.

Эслатиб ўтамиз, шу йил АҚШ ўзининг янгиланган ядро доктринасини эълон қилган эди. Унда Россия ўз рақибига биринчи бўлиб ядро зарбасини бериш хавфини туғдириши мумкинлиги қайд этиб ўтилган. 

Юқорида номи тилга олинган шартнома эса томонларга 500 км.дан 5,5 км.гача узоқликкача уча оладиган ер устида жойлашган баллистик ракеталар ва қанотли ракеталарга эга бўлишга рухсат бермайди. Мазкур ҳужжат 1987 йилда Россия ва АҚШ ўртасида имзоланган бўлса-да, ҳар икки тараф бир-бирини унинг шартларини бузишда ҳамон айблаб келади.  

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn