“Мерседес-Бенц” оммавий ишлаб чиқарадиган электромобилини намойиш этади
  • 19 Февраль 2018

“Мерседес-Бенц” оммавий ишлаб чиқарадиган электромобилини намойиш этади

Германиянинг “Мерседес-Бенц” компанияси ўзига тегишли “EQ” бренд остида илк электромобилини намойиш этади. 

Бу тақдимот жорий йилнинг март ойида Швейцариянинг Женева шаҳри мезбонлик қиладиган халқаро автокўргазмада бўлиб ўтади. 

Янги моделнинг номи “EQ C” бўлиб, ҳозирча унинг техник хусусиятлари ҳақида расман ҳеч нарса маълум эмас. Лекин айрим манбаларга кўра, мазкур автомобиль “EVA” (“Electric Vehicle Architecture”) унификацияланган платформаси негизида яратилган. Унинг келгуси авлодлари ҳам худди шу асосда тайёрланади. 

Экспертларнинг фикрича, автоуловнинг ҳар бир ўқида умумий қуввати 408 от кучига тенг бўлган биттадан электр мотори ўрнатилади. У бир марта қувватлантирилганда 500 киломтер масофагача юра олади. Янги марка 100 км/соат тезликка 5 сонияда чиқа олади. Ушбу турдаги транспорт воситаси 2019 йилгача оммавий тарзда ишлаб чиқарилмайди.   

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn