Эронда юз берган авиаҳалокатнинг сабаби маълум қилинди
Эронда юз берган авиаҳалокатнинг сабаби маълум қилинди Фото: Reuters
  • 19 Февраль 2018

Эронда юз берган авиаҳалокатнинг сабаби маълум қилинди

Эроннинг “Aseman Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Теҳрондан Ясуж шаҳрига парвозга кўтарилгандан 50 дақиқа ўтиб Исфаҳон вилояти, Семир шаҳри ҳудудида ҳалокатга учради. Оқибатда унинг бортида бўлган 60 йўловчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. 

belta.by хабарига кўра,  “ATR 72” ҳаво лайнери ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тоққа урилиб кетган. Айрим маълумотларга кўра, учувчилар уни фавқулодда қўндиришга уриниб кўришган, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланган.

Самолёт қолдиқлари Ден тоғ тизмасидан топилган. Айни пайтда ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилган ва қидирув ишлари давом эттирилаяпти.   

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn