Хитой хизматлар импорти ва экспорти бозорида ўз ўрнини сақлаб қолди
  • 16 Февраль 2018

Хитой хизматлар импорти ва экспорти бозорида ўз ўрнини сақлаб қолди

Хитой ўтган йилда хизматлар импорти ва экспорти ҳажмини 4 трлн. 699 млрд. юанга етказди. Бу 2016 йилга нисбатан 6,8 фоиз кўпдир. Чин ўлкаси мазкур соҳада қаторасига тўртинчи йил дунё мамлакатлари ичида иккинчи ўринда бораяпти. 

“Синьхуа” ахборот агентлигининг ёзишича, ўтган йили мамлакатда хизматлар экспорти ўсиши 10,6 фоиз бўлди. Бу 2011 йилдан бери кузатилган энг яхши натижадир. Ўз навбатида бу борадаги экспорт импортдан 5,5 фоизлик пунктга юқорилаган. Шундай қилиб охирги етти йилда экспорт суръатлари импорт суръатларидан ўзиб кетди.

Эътиборлиси, Хитойда савдо хизматлари тузилмалари сезиларли даражада яхшиланган. Масалан янги хизмат турлари импорт-экспорти 1,46 трлн. юанга етган. Бу 2012 йилдаги кўрсаткичдан 13 фоизлик пункт юқорилашни англатади. 

Прогнозларга кўра, 2020 йилга келиб Хитойда хизматлар айланмаси ҳажми 1 трлн. АҚШ долларига етади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn