Қон босими хотирани сусайтиради
  • 10 Июнь 2014

Қон босими хотирани сусайтиради

Ёши кекса одамларнинг хотираси сусайишига қон босимининг ошиши ҳам сабаб бўлади.

Бу борада тадқиқот ўтказган Америка миллий институти мутахассислари шундай хулосага келишди. Уларнинг илмий изланишлари “Neurology” нашрида чоп этилди.

Олимлар 50 ёшдаги тўрт мингга яқин киши соғлиғи билан боғлиқ ўзгаришларни ўрганишди. Узоқ йиллик текширувларда аниқланишича, юқори қон босимида юрадиганларнинг хотираси нисбатан тез заифлашади. Бундай одамларда, шунингдек, янгиликларга интилиш, ён-атрофга қизиқишнинг пасайиши каби кексаларга хос хусусиятлар ҳам пайдо бўлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Дарахтдаги тураржойлар Меҳрибон робот »