АҚШ берган авиазарбалар туфайли Сурияда 200 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган
АҚШ берган авиазарбалар туфайли Сурияда 200 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган Фото: Pixabay.com
  • 15 Февраль 2018

АҚШ берган авиазарбалар туфайли Сурияда 200 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган

 

АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан Сурия ҳукумат кучларига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида шартнома асосида хизмат қилаётган 200 дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди. Уларнинг асосий қисми россияликлардир, дейилади Bloomberg хабарида.

Худди маълумотни “The New York Times” газетаси ҳам Сурияда хавфсизлик соҳасида ишлаб келаётган ишбилармон Александр Ионовнинг маълумотларига асосланиб тарқатган. Нашрнинг ёзишича, қурбонларнинг жами 200 нафар, уларнинг тахминан ярми россияликлардир.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни АҚШ бошчилигидаги коалиция Дейр-эз-Зор шаҳрида Башар Асад тарафдорларига ҳужум қилганди. Ўшанда Пентагон авиазарбага россиялик ёлланма ҳарбийлар ҳам дучор бўлгани эҳтимоли борлиги ҳақида эълон қилади. Аммо Россия мудофаа вазирлиги бу хабарни инкор этади. Айни пайтда қариндошлари ва яқинлари тўрт нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Уларнинг барчаси хусусий ҳарбий компания жангчилари эканлиги маълум қилинган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn