Япония соҳилида жуда хавфли вулқон топилди
  • 15 Февраль 2018

Япония соҳилида жуда хавфли вулқон топилди

У отилиб чиқса 100 миллион инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин.

Кобе университети геологлари Япония соҳилларида жуда хавфли вулқонни аниқлашди. 

Мутахассисларнинг фикрича, вулқонда 34 куб километр магма мавжуд бўлиб, у отилиб чиқса, 100 миллион инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин экан. 

Олимлар Кикай калдерасини ўрганиш жараёнида магма гумбазига дуч келишган. Ўтказилган тадқиқотлар вулқон мабодо «уйғонса», Япония ҳудудини қамраб олишини тахмин қилишга асос бўлмоқда.

Айни пайтда мазкур табиат ҳодисасининг содир бўлиш эҳтимоли бир фоизга тенг эканлиги айтилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn