Тақиқдан кўзланган мақсад нима?
Тақиқдан кўзланган мақсад нима? Архив сурати
  • 15 Февраль 2018

Тақиқдан кўзланган мақсад нима?

Япония ҳукумати фуқароларга ҳафтада уч мартадан кўп казинога келишни тақиқламоқчи. 

Мамлакатнинг етакчи Либерал-демократик партияси комиссияда кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳужжатда японияликлар ва мамлакатда узоқ вақт яшайдиган чет элликларга ҳафтада уч марта, тўрт ҳафтада эса ўн мартадан кўп бўлмаган миқдорда казинода ўйнашга рухсат бериш назарда тутилган. 

Қиморхонага келиш сонини махсус электрон чип ўрнатилган пластик карточка кўринишидаги шахсни тасдиқловчи гувоҳнома ёрдамида назорат қилиш мўлжалланаяпти. Бундай карточкалар одамларда олдиндан бор. Шунингдек, казинога кириш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўлов жорий этилиши масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда, деб ёзади “ТАСС”. 

Олдинроқ Япония ҳукумати туризмни ривожлантириш ва унча тараққий топмаган ҳудудлар даромадини кўпайтириш мақсадида бир қатор ўйин муассасаларини очишни режалаштирилаётгани маълум қилинганди. Казинога киришни чеклаш эса аҳолини бундай ўйинларга берилиб кетишининг олдини олишга қаратилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn