АҚШда мигрантларни танлаш бўйича янги миллий марказ жорий этилди
  • 07 Февраль 2018

АҚШда мигрантларни танлаш бўйича янги миллий марказ жорий этилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп мигрантларни ва визани олмоқчи бўлганларни танлаш бўйича янги миллий марказ жорий этишни тасдиқлаган. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган Президент меморандумида ёзилган.

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг айтишича, ҳозирги федерал ҳукумати томонидан мигрантларни ташлаш бўйича ишлар тизимсиз олиб борилмоқда. Бу ўз навбатида ҳозирги кунда мавжуд бўлган таҳдидларга кураш имкониятларимизга тўсқинлик қилмоқда. Танлов бўйича миллий марказ бу фаолиятни яхшироқ мувофиқлаштиради, амалдорлар учун давлатимизга кирмоқчи бўлган террорчи ва жиноятчилар тўғрисида разведка маълумотларини яхшироқ фойдаланишга имкон беради.

Сандерс янги марказ фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари бузилмаслигига ишонтирди.

Янги марказ Ички хавфсизлик вазирлиги, Давлат департаменти, Адлия вазирлиги ва Миллий разведка идораси доирасида ташкил қилинади. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ярим йилдан кейин тақдим этилади.

РИА Новости хабарида изоҳланишича, федерал ҳукумат турли вазирликлар ва ижроия идоралари миллий хавфсизлик, чегара хавфсизлиги, ички ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган шахсларни аниқлаш учун разведка ва бошқа ахборотларни мувофиқлаштириш ва ишлатиш усулларини яхшилаши керак. Ушбу мақсадга эришиш мақсадида АҚШ ҳукумати миллий хавфсизлик билан боғлиқ муассасаларда маълумотларни ишлатишга мукаммал ёндашувни ишлаб чиқиши керак.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn