Янги смартфон даромад келтирадими?
  • 05 Июнь 2014

Янги смартфон даромад келтирадими?

Ўзига хос смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаган “HTC” компанияси даромади май ойида 703 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 27 фоиз кам. Таҳлилчилар ушбу ҳолат ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат кескин ортгани таъсиридан, дея таъкидлашмоқда. Вазиятни ўнглаш мақсадида куни кеча “HTC” янги русумдаги “One (E8)” смартфонини сотувга чиқаришга тайёр эканлигини маълум қилди. У иккита камерага эга бўлиб, бири 5, иккинчиси 13 мегапикселли. Экрани 5 дюмга тенг. Бундан ташқари, қўшимча функциялар билан бойитилган. 

“Янги маҳсулот компания даромадлари ошишига хизмат қиладими ёки йўқ? Буни июнь ойи якунларидан билиб оламиз”, дейишмоқда экспертлар. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn