Хитойда биринчи хусусий сунъий йўлдош муваффақиятли учирди 
  • 06 Февраль 2018

Хитойда биринчи хусусий сунъий йўлдош муваффақиятли учирди 

Хитойда биринчи хусусий “Фэнманю-1” сунъий йўлдоши “Цзюцюань” космодромидан самога муваффақиятли учирилди. Унинг эгаси “F & E” инвестиция компанияси директорлар кенгаши раиси Фэн Луннинг қайд этишичи, ушбу қурилмадан келажакда тўғридан-тўғри трансляцияларни олиб боришда фойдаланиш мумкин.

Маълум қилинишича, сунъий йўлдош пойафзал қутиси шаклида бўлиб, бор-йўғи 4 килограмм оғирликка эга. Истеъмол қуввати 8 Вт.га тенг. “Фэнманю-1”га  HD форматли камера ўрнатилган бўлиб, у космосдан туриб жуда катта аниқликда тасвирга олиш имкониятига эга. Уни яратган мутахассисларнинг айтишига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун умумий қиймати 5 миллион юань (790 минг АҚШ доллари) маблағ сарфланган.

Шунга яраша келажакда сунъий йўлдош метеорит қулаши ва бошқа астрономик ҳодисалар ҳақидаги тасвирларни тўғридан-тўғри узатиб, даромад келтириши кутилмоқда. Трансляция қилинган материални эса фақат пул тўлаган фойдаланувчилар кўриш имконига эга бўлади.

Фэн Луннинг таъкидлашича, қурилмадаги махсус рақамли майдон тасвирнинг асллигини таъминлаб беради. У орбитага чиққандан сўнг бир кунда уч маротаба Чин ўлкаси ҳудуди устидан учиб ўтиб, овозли ёзувлар, шунингдек, реал вақт режимида Ер тасвирини узатади. Радиоприёмник мосламалари ва антенналар ёрдамида фойдаланувчилар самодан келаётган овозларни эшитишлари мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn