Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой дўстлик жамиятига янги раис тайинланди
  • 06 Февраль 2018

Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой дўстлик жамиятига янги раис тайинланди

Пекинда Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой дўстлик жамиятининг иккинчи пленуми бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг етмишдан ортиқ аъзоси иштирок этди.

“Женьмин жибао” нашрининг хабар беришича, Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг ўн тўққизинчи доимий қўмитаси аъзоси, мазкур кенгашнинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, Хитой Компартияси марказий қўмитаси халқаро алоқалар қўмитаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Чень Фенсян ушбу ташкилот янги чақириғига раис этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой дўстлик жамияти миллий нотижорат ташкилот бўлиб, ўз таркибида Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) давлатлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш, улар билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан шуғулланиб келадиган давлат ташкилотлари, муассасалар, хусусий корхоналар, шунингдек, турли ижтимоий қатламлар вакилларини бирлаштирган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn