Ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
  • 30 Январь 2018

Ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Хитойнинг Гуйчжоу музофотида ўқув парвозини бажараётган ҳарбий самолёт қулаб тушди. 

“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу транспорт воситаси Хитой халқ озодлик армияси ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган. Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари кучайтирилган ҳолда олиб борилаяпти. 

Манбада самолёт бортида неча киши бўлгани,  фалокатнинг сабаблари ҳақида маълумот келтирилмаган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn