“Apple” яна тўртта янги смартфон ишлаб чиқаради
  • 29 Январь 2018

“Apple” яна тўртта янги смартфон ишлаб чиқаради

Дунёга машҳур “Apple” компанияси яна тўртта янги турдаги “айфон” ишланмаларини яратади.

Таҳлилчиларнинг айтишича, улардан фақат иккитасигина ишлаб чиқаришга қўйилади. 

Ҳозирча корпорация муҳандислари LCD-дисплейи диагонали 5,7-5,8 ва 6-6,1 дюймлик қурилмани ясашни таклиф этган.     

OLED-версияда эса бу кўрсаткичлар 6-6,1дан 6,4-6,5 дюймгача етиши мумкин.

Айни пайтда компания раҳбарияти иккинчи таклифда тўхташ эҳтимоли бор.

Ўз навбатида барча смартфонларга симсиз қувватлантирувчи технология ва 3D-камера ўрнатилади. 

Бундан ташқари, “iPhone SE” алоқа воситасига ўхшаш хамёнбоп смартфонни тақдим этишни режалаштираяпти. Ҳозирча унинг оммага намойиш қилиш вақти аниқ эмас. 

Олдинроқ интернетда бўлажак “iPhone XI” флагманининг ташқи кўриниши тасвирлари пайдо бўлганди.    

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn