Зика безгагини ташувчи чивинлар аниқланди
Зика безгагини ташувчи чивинлар аниқланди Фото: southernspaces.org
  • 29 Январь 2018

Зика безгагини ташувчи чивинлар аниқланди

Туркиянинг Артвин, Ризе ва Трабзон музофотлари қирғоқбўйи ҳудудларида Зика безгагини ташувчи чивинлар мавжудлиги аниқланди. Айни шу жойларда ўтган йили Кубага бориб келгандан сўнг шундай вирусни юқтириб олган тўрт нафар фуқаро аниқланганди. Бу ҳақда ушбу давлат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. 

Ҳашаротлар тез орада мамлакатнинг марказий ҳудудлари ва Қора денгизнинг шимолий соҳилларига ҳам кириб келиши мумкин.

Ҳокимият мутасаддилари Зика безгагини ташувчи чивинлар тарқалиб кетишини тўхтатиб қолиш учун чора-тадбирларни кўрмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn