1,6 килограммлик зумрад топилди
Версия для печати
1,6 килограммлик зумрад топилди Фото: korrespondent.net
  • 29 Январь 2018

1,6 килограммлик зумрад топилди

Россиянинг Свердловск вилоятидаги Малишевск қишлоғидаги кондан оғирлиги 1,6 килограммлик ниҳоятда ноёб бўлган зумрад тош топилди. Унинг дастлабки нархи 4 миллион рубль деб белгиланди.

Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар берди. 

Мутахассисларнинг айтишича, бундай катталикдаги қимматбаҳо тош табиатда жуда кам учрайди. Боз устига, у ўз кўрсаткичлари билан иккинчи нав тоифасига киритилди. Бундай зумрадлар одатда оч яшил тусга эга бўлади. Шафоф эмас, нимшаффоф товланади. 

“Биллурни ўз вақтида пайқаб, юқорига олиб чиқишган ва у ўзининг табиий кўринишини сақлаб қолган. Бу ходимларимизнинг юксак даражадаги профессионализми ва тартибли ишлашидан далолат беради. Уларга 250 минг рубль мукофот пули берилди” , — дейди кон комбинати директори Евгений Василевский.

Эслатиб ўтамиз, британиялик заргар Лоуренс Графф дунёдаги энг катта олмос ҳисобланган 1109 каратлик “Lesedi la Rona” номли олмосни 53 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олганди.     

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn