Марказлаштирилган 5G мобиль тармоғи яратилади
Марказлаштирилган 5G мобиль тармоғи яратилади Фото: Getty Images
  • 29 Январь 2018

Марказлаштирилган 5G мобиль тармоғи яратилади

АҚШ ўзини ахборот майдонида Хитойдан ортда қолаяпти деб ҳисоблайди. Шунинг учун мамлакатда марказлаштирилган ва ўта юқори тезликка эга 5G мобиль тармоғини яратиш кўзда тутилаяпти.

Бу ҳақда “Axios” ахборот манбаси АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши махфий материалларига асосланиб хабар берди. 

Режага кўра, мазкур ҳимояланган энг замонавий тизим киберхуружларнинг олдини олиш, бартараф этиш имконини беради.

Маълумотларга қараганда, “Чин ўлкаси” тармоқли тузилмалар технологиялари соҳасида айни пайтда дунёда етакчи саналади. 

“Хитой тармоқ инфратузилмаларини ишлаб чиқариш ва бошқаришда пешқадамлик мақомини эгаллаб олган ва шу каби тизимни яратишдан бош тортиш эса ахборот майдонида ушбу давлатдан ортда қолишга олиб келади”, дейилади маълумотда.

Лойиҳага кўра илғор 5G тармоғи уч йил ичида ташкил этилади. Уни икки хил усулда – ё ҳукумат куч-ғайрати билан ёки Америка уяли алоқа операторларига топшириқ бериш йўли билан яратиш режалаштирилаяпти. Ҳозирча давлат мутасаддилари учун биринчи вариант кўпроқ маъқул тушаётган бўлса-да, иккинчи вариант “камроқ молиявий манбалар” сарфланиши билан аҳамиятлидир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn