Қурбонлар сони 100 нафардан ошиб кетди
Қурбонлар сони 100 нафардан ошиб кетди Фото: korrespondent.net
  • 29 Январь 2018

Қурбонлар сони 100 нафардан ошиб кетди

Куни кеча Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 103 нафарга етди. 

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Вайс Аҳмад Бармакнинг маълумотларига асосланиб “Tolo News” ахборот манбаси хабар тарқатди. 

 Жароҳатланганлар сони 235 нафар бўлиб, уларнинг 30 нафари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир. 

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни бомба ўрнатилган тиббий тез ёрдам машинаси Кобулдаги назорат-ўтказиш пунктларидан бирида террорчи-худкуш томонидан портлатиб юборилган эди. Фожиа рўй берган ҳудуд яқинида бир қатор ҳукумат муассасалари, Швеция, Нидерландия элчихоналари, Ҳиндистон консуллиги, шунингдек, хавфсизлик бўйича Миллий директория биноси жойлашган. 

Шу муносабат билан кеча ушбу мамлакатда миллий мотам куни сифатида эълон қилинди. 

Мазкур террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни “Толибон” жангарилар гуруҳи ўз бўйнига олган.     

Эслатиб ўтамиз, дастлаб ОАВда қурбонлар сони 95 нафар дея маълумот берилганди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn