Янги топилма одамларнинг эволюциясига бўлган нуқтаи назарни ўзгартиради
  • 26 Январь 2018

Янги топилма одамларнинг эволюциясига бўлган нуқтаи назарни ўзгартиради

Исроиллик археологлар Кармел тоғи ёнбағридаги Мислий ғоридан замонавий инсоннинг энг қадимий қолдиқларини топишди. Топилган жағ қисми ва бир нечта тишлар катта ёшдаги одамга тегишли экани айтилмоқда.

Топилма замонавий турдаги одамлар ҳозиргача тахмин қилиб келинганидан анча олдинроқ пайдо бўлганини кўрсатмоқда, дейилади манбада. 

Олимлар сана белгилашнинг учта турли технологиясини қўллаш орқали қолдиқлар 177-194 минг йил аввал яшаган “Homo sapiens”га тегишлилигини аниқлашди.

Олдинроқ Африка ташқарисида топилган энг қадимги одам қолдиқлари 90-120 минг йил аввалги вақтга оидлиги маълум қилинганди.

“Агар ушбу вақт оралиғи борасида тахминлар тасдиқланса, бу “Homo sapiens”нинг эволюцияси тарихи камида 100-200 минг йил орқага сурилади”, дейди Тел-Авив университети профессори Исраэль Гершкович.

Шундан келиб чиқиб, олимлар замонавий одамлар Африкадан 50 минг йил аввалроқ кўчиб кета бошлаган, деган фикрга келишган.

“Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, замонавий турдаги одамлар 200 минг йил муқаддам Африкадан ажралиб чиқа бошлаган бўлса, улар бу ерда камида камида 300-500 минг йил олдин пайдо бўлган бўлиши керак”, — дейди Гершкович.

Ғорнинг яқинида топилган тош ва бошқа ашёлар, бу ерда яшаган аҳоли, асосан, йирик ҳайвонларни овлагани, ўсимликларни тўплагани ва оловдан фаол фойдаланганинин кўрсатмоқда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn