Шифохонада ёнғин: 41 киши қурбон бўлди
  • 26 Январь 2018

Шифохонада ёнғин: 41 киши қурбон бўлди

Жанубий Корея пойтахти Сеулдан 380 километр узоқликда жойлашган Мирян шаҳридаги шифохонада ёнғин келиб чиқиши оқибатида 41 киши қурбон бўлди, 70 дан ортиқ одам тан жароҳати олган. 

Бу ҳақда “Yonhap News” ахборот агентлиги шаҳар қутқарув хизмати маълумотига таяниб хабар тарқатди. Манбага кўра, қурбонлар сони яна ошиши мумкин. 

Ёнғин пайтида шифохонанинг ҳар икки корпусида 100га яқин инсон бўлган. Тилсиз ёв пастки қаватлардан бошлангани учун одамларнинг ташқарига қочиб чиқиш йўллари беркилиб қолган.

Ёнғин тиббиёт муассасаси асосий биноси биринчи қаватида жойлашган шошилинч ёрдам бўлинмасида келиб чиққани тахмин қилинаяпти. Олов 1 соату 40 дақиқа ичида ўчирган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Инга шифохонада юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn