Табиий ҳодиса туфайли 75 минг нафардан ортиқ одам эвакуация қилинди
  • 25 Январь 2018

Табиий ҳодиса туфайли 75 минг нафардан ортиқ одам эвакуация қилинди

Филиппинда 75 минг нафардан ортиқ фуқаро Майон вулқони отилиши хавфи туғилгани туфайли хавфсиз жойларга кўчирилди. 

Бу ҳақда мамлакатнинг фавқулодда вазиятларда бошқариш бўйича миллий кенгаши ахборот берди. Маълум бўлишича, бугун тоғ оғзидан 400-500 метр баландликка лава отилиши кузатилиб, кул “устунлари”нинг узунлиги 3-5 километргача етган. Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти сейсмик фаоллик ва суюқ чўғ отилиши хавфи ортиши муносабати билан вулқон отилиши бўйича тўртинчи даражадаги(охиридан битта олдинги) хавф аломатлари борлигини билдирган. Шунинг учун Албай музофотида таълим муассасалари ёпиб қўйилди. Вулқон яқинида самолётлар парвози чекланди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn