Дунёга машҳур Лувр музейи сув остида қолиши мумкин
  • 25 Январь 2018

Дунёга машҳур Лувр музейи сув остида қолиши мумкин

Францияда кузатилаётган сурункали ёмғирлар туфайли Сена дарёси ўзанидан тошиб кетди. Оқибатда Париждаги бир қатор кўчалар сув остида қолди.

Одамлар қайиқларда ҳаракатланишга мажбур бўлишмоқда. Дарё сув сатҳи 5 метрлик белгини ортда қолдирган. Яқин кунларда бу рақам 6,3 метрга етиши кутилаяпти. Айни пайтда пойтахтда транспорт ҳаракати қисман чегараланган, метро эса  узилишлар билан ишлаяпти. 

Маҳаллий ҳокимият томонидан сариқ рангдаги хавф даражаси эълон қилинган. Аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриб юриш, қимматбаҳо буюмларни ишончли жойларга олиб қўйиш сўралаяпти. Яна бир хавотир бор. У ҳам бўлса дунёга машҳур Лувр музейи ертўлалари сув остида қолиши мумкин. Шу боис музей раҳбарияти айрим залларни ёпиб қўйишга қарор қилган.      

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn