Сотувчи ва кассалари йўқ дунёдаги биринчи дўкон тўлиқ ишга тушди
Сотувчи ва кассалари йўқ дунёдаги биринчи дўкон тўлиқ ишга тушди Фото: Reuters
  • 23 Январь 2018

Сотувчи ва кассалари йўқ дунёдаги биринчи дўкон тўлиқ ишга тушди

“Amazon” компанияси АҚШнинг Сиэтл дунёдаги биринчи касса ва сотувчилари йўқ дўконни тўлиқ ишга туширди. Унда харид учун тўлов расталарга ўрнатилган сканерлар ёрдамида харидор ҳисобидан ечиб олинади. 

Дўкондан керакли нарсани харид қилиш учун эса махсус иловани телефонга юклаб олиш зарур бўлади. Шундан сўнг мижоз супермаркетга киради ва смартфонини сканерга қўйиб, ўзи учун исталган товарни сотиб олади. Харидлар учун маблағ эса илова ёрдамида фойдаланувчидан автоматик тарзда қабул қилинади. Агар олинган буюм дўконнинг ўзида қайтарилса, табиийки, пул ҳам ечилмайди. 

Мазкур супермаркетни яратишда ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиллар технологияси қўлланилди. 

Шундай тариқа 2016 йилда синов тарзида фаолият бошлаган дўкон яқиндан бошлаб барча учун эшикларини очди. “Amazon” бундай инновацион савдо нуқталарини бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда ҳам очилиши режалаштирилмоқда. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn