Улкан ҳаво тозалагич синов тарзида ишга туширилди
  • 23 Январь 2018

Улкан ҳаво тозалагич синов тарзида ишга туширилди

Хитойнинг Сиань шаҳрида гигант ҳаво тозалагич синов тарзида ишга туширилди, деб хабар берди “South China Morning Post” нашри.

Мазкур қурилма юз метр баландликдаги минора шаклида бўлиб, уни яратганлар бундай инновациянинг муқобили дунёнинг ҳеч бир ерида йўқлигини айтишаяпти.

Ундаги тизим атрофига ўрнатилган иссиқлик станциялари ҳисобига ишлайди. Унинг ичига кирган ҳаво қуёш энергиясида қизиши натижасида минора бўйлаб кўтарилади ва кўплаб фильтрлардан ўтади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn