Ҳаво ҳарорати 40-45 даражагача тушиб кетиши мумкин
  • 23 Январь 2018

Ҳаво ҳарорати 40-45 даражагача тушиб кетиши мумкин

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида совуқ об-ҳаво туфайли мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари учун дарслар вақтинча бекор қилинган. 

Бу ҳақда “Казинформ” ахборот манбаси хабар берди. 

Маълум бўлишича, шаҳарда 22 январь куни об-ҳаво кескин ёмонлашган. Қутқарувчилар аҳолини ўз фарзандларини кўчага чиқармасликка чақираяпти. Қаҳратон сабаб бошқа қатор ҳудудларда ҳам мактаб-коллежлар фаолияти тўхтатилган. Бундай об-ҳаво 26 январга қадар сақланиб туриши башорат қилинаяпти. Оқмола вилоятида уч киши музлаб қолиб, вафот этган. Синоптикларнинг айтишича, совуқ янада кучайиб, жойларда кечқурун ҳаво ҳарорати  40-45 даражагача тушиб кетиши мумкин.  

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn