Афғонистонга яна минг нафар ҳарбий хизматчи юборилади
  • 23 Январь 2018

Афғонистонга яна минг нафар ҳарбий хизматчи юборилади

 

АҚШ Мудофаа вазирлиги Афғонистонга қўшимча қарийб минг нафар аскар юборишни режалаштирмоқда. 

“Бельта” ахборот агентлиги хабарида изоҳланишича, бу Вашингтоннинг мазкур мамлакатдаги қуролли тузилмасини мустаҳкамлашга қаратилган стратегиясининг бир қисмидир. 

Айни пайтда Афғонистонда АҚШнинг 14 минг ҳарбий хизматчидан иборат контингенти мавжуд. Унинг тўлдирилиши “Толибон” устидан узил-кесил ғалаба қозонишга хизмат қилиши лозим. Яқин кунларда қуролли кучларнинг ҳар бир тури бирикмалари ва миқдорий таркиби аниқланади. Ҳарбий маслаҳатчилар Афғонистоннинг айни пайтда ҳам қуролли тўқнашувлар давом этаётган энг ноқулай ва бориш қийин бўлган ҳудудларига жўнатилаяпти. 

Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Дональд Трамп Президентликка сайлангандан буён ўтган давр ичида Афғонистондаги аскарлари сонини 8,5 мингдан 14 минг нафаргача кўпайтирилган ва америкаликлар томонидан қирувчи авиациядан фойдаланиш янада фаоллашган.    

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2001 йил октябрь ойидан буён ушбу давлатда аксилтеррор операцияларини олиб бормоқда. Шу вақт ичида америкалик 2350 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 20 мингдан зиёди яраланди. Пентагоннинг ҳисоб-китобларига қараганда, умуман олганда ушбу кампания АҚШга 680 миллиард долларга тушган.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn