"Самара-Чимкент" автобуси ёниб кетди: 52 киши ҳаётдан кўз юмди
  • 18 Январь 2018

"Самара-Чимкент" автобуси ёниб кетди: 52 киши ҳаётдан кўз юмди

Қозоғистоннинг Актобе вилоятида йўловчи автобусининг ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги ушбу мамлакатнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси вакили маълумотига асосланиб хабар берди.

2018 йилнинг 18 январь куни соат 10:30(Тошкент вақти билан 9:30)да Актобе вилояти Ирғиз туманида, “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 1068-километрида, Қалибай қишлоғидан 10 километр узоқликда “Икарус” русумли йўловчи автобуси ҳаракатланаётган пайтида ёнғин келиб чиққан. Салонда 55 йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи бўлган. Қурбон бўлганларнинг шахси аниқланмоқда. Уларнинг ичида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги айтилаяпти “ntv.ru” манбасида.

Тирик қолган беш  кишига тиббий ёрдам кўрсатилаяпти. 

Воқеа жойида полиция, қутқарувчилар, шифокорлар, психологлар ишламоқда. Психологик хизматнинг ишонч телефонлари ташкил этилди: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85 . 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn