Тошқин келтирган зарар
  • 23 Май 2014

Тошқин келтирган зарар

 

 

 

Болқон давлатларида рўй берган сув тошқинлари улар иқтисодиётига миллиардлаб евро миқдорида зарар етказди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Масалан, Босния ва Герцеговина ҳудудининг 40 фоизида тиклаш ишларини амалга оширишга тўғри келади. Табиий офат туфайли ушбу мамлакат инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда тураржой бинолари жиддий зиён кўрди. Икки мингдан ортиқ кўчкилар содир бўлди. Сербияда эса сув тошқинлари 3,5 минг километрдан зиёд автомобиль йўлларини фойдаланишга яроқсиз аҳволга келтирди. Темир йўлларнинг ҳам 30 фоиз қисми ишдан чиқди.

 

Ҳар икки мамлакат халқаро ҳамжамият ёрдамига муҳтож.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Метеорит ёмғири Рейтингдаги ўзгариш »