Автомобилларга талаб ортмоқда
  • 23 Май 2014

Автомобилларга талаб ортмоқда

 

 

 

Биринчи чоракда Европада автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 7,4 фоиз ошди.

Бундай ижобий ҳолат апрелда ҳам давом этди. Хусусан, ушбу ойда Европа Иттифоқига аъзо давлатларда савдо ҳажми 2013 йилдаги натижалар билан қиёслаганда, 4,6 фоиз ўсган. Бунда Италия, Франция, Буюк Британия ҳамда Испаниянинг сезиларли улуши бор. Ўтган ойда, айниқса, Португалияда енгил автомобилларга бўлган талабнинг бирданига 53,1 фоиз ортгани кўпчилик учун кутилмаган янгилик сифатида баҳоланмоқда.

 

Энг кўп маҳсулот сотган компаниялар рўйхатида дастлабки учта ўринни “Volkswagen”, “Ford”  ҳамда “Renault” эгаллади.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Рақобатга киришмоқчи Метеорит ёмғири »